Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман  БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси раҳбари билан учрашди
24 Окт
2023 йилнинг 24 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси раҳбари Матильда Богнер билан учрашди. 
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Омбудсманларнинг илғор тажрибалари
19 Окт
2023 йилнинг 18-19 октябрь кунлари Москва шаҳрида "Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари: Омбудсманларнинг илғор тажрибалари алмашинуви" VII илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда 47 та давлат омбудсманлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, парламент ва ижро этувчи ҳокимият вакиллари, дипломатлар иштирок этишди. Омбудсманларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилган ушбу йирик анжуман Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясининг 75 йиллигига бағишланди.
Евроосиё Омбудсманлар Альянсининг (ЕОА) навбатдаги VIII-йиғилишида қандай масалалар муҳокама қилинди?
17 Окт
Жорий йилнинг 17 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Москва шаҳрида ташкил этилган Евроосиё Омбудсманлар Альянсининг (ЕОА) навбатдаги VIII-йиғилишида иштирок этди. Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили мезбонлик қилган тадбир соғлиқни сақлаш ва тиббий ёрдам соҳасида инсон ҳуқуқларининг таъминланиши мавзусига бағишланди.
Сирдарёда ногиронлиги бўлган шахслар мурожаатлари ўрганилди
09 Окт
2023 йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Сирдарё вилоятидаги ногиронлиги бўлган шахслар билан учрашди. Мазкур учрашув Гулистон шаҳар адлия бўлими ва  Ўзбекистон Карлар жамияти Сирдарё вилоят ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Қийноқ ҳолатлари Омбудсман томонидан доимо назоратга олинган ҳолда ўрганилади
09 Окт
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Шахсга нисбатан зўравонликнинг навбатдаги кўриниши божхоначиларданлиги тўғрисида шикоят келмоқда” номли хабар Омбудсман томонидан назоратга олинган ҳолда ўрганилди.
Омбудсманга хизмат хақини ундириш бўйича жамоавий мурожаат келиб тушди
06 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Сурхондарё вилояти, Бойсун туманидан хизмат хақини ундириш бўйича жамоавий мурожаат келиб тушди.
Аҳоли илтимосига кўра, Самарқанд шаҳридаги “Сўғдиёна” МФЙда Омбудсман минтақавий вакилининг сайёр қабули ташкил этилди
06 Окт
2023 йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакилининг Диёр Ҳусанов Самарқанд шаҳридаги “Сўғдиёна” МФЙда сайёр қабул ўтказди.
Тошкент давлат юридик университетида
04 Окт
2023 йилнинг 3 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Тошкент давлат юридик университети ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида талабалар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
03 Окт
2023 йилнинг 3 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.