Мазкур тадбирлар Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 16-сонли, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 9 ва 19-сонли, Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги 8-сонли ва туман Ихтисослаштирилган мактаби, Андижон вилояти Шаҳриҳон туманидаги 1 ва 5-сонли, Қўрғонтепа туманидаги 5-сонли, Пахтаобод туманидаги 2-сонли, Булоқбоши туманидаги 4 ва 43-сонли, Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги 45-сонли, Хоразм вилояти Боғот туманидаги 3-сонли ҳамда Гурлан туманидаги 1 ва 2-сонли, Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги 20 ва 21-сонли ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Академик лицей ўқувчилари иштирокида ўтказилди.
1000 нафардан ортиқ ўқувчи ёшлар қамраб олинган мазкур дарслар интерактив услубда ташкил этилиб, уларга ўз ҳуқуқ ва бурчларини англашлари учун кўмаклашувчи видеороликлар намойиш этилди. Шунингдек, тадбирларда интернет ва ахборот хавфсизлиги, виртуал гигиена, атроф-муҳитни асраш, гиёҳвандликка қарши курашиш, Бош қомусимизда мустаҳкамланган ёшларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари борасида кенг кўламли тушунтиришлар берилди.
Ўзаро савол-жавоб ва қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтган дарслар якунида ўқувчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати