Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Фуқаронинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Асака туманида яшовчи фуқаро Н.М. меҳнат ҳуқуқлари бузилаётгани юзасидан мурожаат келиб тушди.

Аёл ўз мурожаатида у туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасида бригадир сифатида меҳнат қилиб келаётгани, бошқарма раҳбари Б.А. томонидан асоссиз равишда ишдан бўшатиш билан таҳдид қилингани, шу билан бирга бошқа лавозимга ўтказиш учун ҳам ариза ёзишга мажбурланаётгани, натижада 2025 йил март ойи учун иш ҳақи тўланмаётганини маълум қилган.

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, унинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ўрганилди ва унда баён этилган ҳолатлар тасдиқланди. Ўрганиш натижалари бўйича Омбудсман томонидан Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасига Омбудсман хулосаси киритилди.

Шундан сўнг, Н.М.га март ойи учун иш ҳақи тўлиқ тўлаб берилди. Шунингдек, у иш берувчи билан келишган ҳолда бошқарманинг иш юритувчи девонхонаси (канцелярия) лавозимига ўтказилди. Ҳозирда мурожаатчининг иш берувчига нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқлигини билдирган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати