Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қаршидаги 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаронинг уй-жойга оид мурожаати юзасидан ўрганиш якунланди
Аввалроқ Podrobno.uz сайтида чоп этилган “Инвалид из Карши доверился властям и остался без жилья и компенсации” сарлавҳали мақолада баён этилган ҳолат ўрганилаётгани маълум қилинган эди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманнинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили мурожаат жойига бориб, фуқаро Эркин Хасанов билан учрашди ҳамда иш бўйича суд қарорлари таҳлил этилди. Маълум бўлишича, фуқаро яшаган уй 2021 йилда авария ҳолатида деб топилиб, ҳокимият вакилларининг оғзаки ваъдасига ишониб фуқаро томонидан бузилган. Суднинг дастлабки босқичларида фуқарога компенсация тўлаш ҳақида қарорлар чиқарилган бўлса-да, 2024 йилда Қашқадарё вилояти судининг тафтиш инстанцияси уларни бекор қилган. Шунингдек, фуқарога маҳаллий ҳокимият томонидан қурилиш материаллари ва муайян миқдорда пул маблағи ажратилгани аниқланди.

Ўрганиш натижалари ҳамда ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб, мазкур масаланинг ҳал этилиши суд тартибида, яъни Э.Хасановнинг ўзи томонидан Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят киритиш орқали амалга оширилиши мумкинлиги тўғрисида фуқаронинг ўзига тушунтирилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари