Қабул давомида фуқароларнинг онлайн фирибгарлик, ишга тиклаш, суд қарорларидан норозилик, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш тартибини бузилиши каби мурожаатлари кўриб чиқилди.
Ушбу мурожаатларнинг баъзиларига қонунчилик асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Омбудсман ваколати доирасига кирувчи масалалар эса назоратга олиниб, ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.
Фуқаролар муаммоларини ҳар томонлама ўрганиш зарур бўлган ҳолатларда тегишли соҳалар мутахассислари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг масъул вакиллари жалб қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, фуқаролар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га www.ombudsman.uz расмий сайти, “Ombudsman.uz” мобил иловаси орқали электрон шаклда, шунингдек, тўғридан-тўғри Омбудсман идорасига, минтақавий вакилларга шахсан мурожаат қилиш ёки 1096 ишонч телефони орқали оғзаки мурожаат йўллаш имкониятига эгалар.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати