Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган “Ҳуқуқ билимдони” Омбудсман викторинаси ғолиблари аниқланди
09 Июн
2025 йил 9 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан “Ҳуқуқ билимдони” Омбудсман викторинасининг якуний II босқичи ўтказилди.
Омбудсман бошчилигида Фарғонадаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
05 Июн
2025 йилнинг 4-5 июнь кунлари Омбудсман бошчилигида унинг ҳузуридаги Қийноқларни олдини олиш бўйича МПМ доирасида фаолият юритувчи Жамоатчилик гуруҳлари томонидан Фарғонадаги қатор пенитенциар муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Омбудсманга Фарғона вилоятидан юборилган мурожаатларда қандай масалалар кўтарилган?
05 Июн
Аҳолининг мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги туб ўзгаришлар тўғрисидаги хабардорлигини оширишга қаратилган навбатдаги “Омбудсман мактаби” тадбири Фарғона вилоятида ташкил этилди. Дастлаб ушбу вилоятдан юборилган мурожаатлар таҳлил қилиниб, ҳудуд учун долзарб бўлган масалалар танлаб олинди ва тегишли ташкилот вакиллари жалб этилди.
Навоийлик ва сирдарёлик ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
04 Июн
Бугунги кунда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва улар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтиришни анъанавий усуллар билан чекланиб қолмасдан, замонавий воситалар ёрдамида ҳам амалга ошириш зарурати ошиб бормоқда.
Ишдан ноқонуний бўшатилган ходимлар ўз лавозимига тикланди ва иш берувчидан салкам 50 млн сўм ундирилди
03 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га 3 нафар фуқаро меҳнат ҳуқуқларининг такрорий тарзда қўпол равишда бузилаётгани бўйича мурожаат қилишди.
Маҳкум ва маҳбуслар мурожаатлари ўрганилмоқда
02 Июн
Ўтган ҳафта давомида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Андижон, Самарқанд ҳамда Бухоро вилоятларидаги минтақавий вакиллари томонидан колония ва ҳибсхоналарда сақланаётган шахсларнинг мурожаатлари ўрганилди.
Омбудсман бошчилигида Қашқадарёдаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
31 Май
Давлат раҳбарининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) қийноқларнинг олдини олиш мақсадида Жамоатчилик вакиллари билан биргаликда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга мониторинг ташрифлари тизимини йўлга қўйиш белгиланган.  
Қашқадарё вилоятида фуқаролар энг кўп мурожаат йўллаган туманда Омбудсман иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди ва сайёр қабул ташкил этилди
30 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан аҳоли ўртасида ҳуқуқий хабардорликни ошириш ва жойлардаги муаммоларни бевосита ўрганиш мақсадида Қашқадарё вилоятининг Косон туманида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида навбатдаги учрашув ташкил этилди. Ушбу ҳудуд 2024 йилда Омбудсманга келиб тушган мурожаатлар сони бўйича республикада биринчи ўринни эгаллаган.
Омбудсман ўринбосари навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
30 Май
2025 йилнинг 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари Бекзод Нариманов фуқаролар қабулини ўтказди.