Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Маҳкум мурожаатига асосан 46-сон манзил-колониясига мониторинг ташрифи амалга оширилди
2025 йил 17 июнь куни NUZ.UZ интернет нашрида эълон қилинган мурожаатда Тошкент вилоятида жойлашган 46-сон манзил колониясида жазони ўтаётган маҳкум томонидан муассаса шароити, меҳнатга жалб қилиш, санитария талаблари, озиқ-овқат билан таъминлаш, муомала маданияти ва жазо муддатига таъсир қилиш билан боғлиқ ҳолатлар баён этилган. 

Мазкур мурожаат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан дарҳол назоратга олинди.

Шу куннинг ўзида Омбудсман Котибияти масъул ходимлари, Тошкент вилоятидаги минтақавий вакил ҳамда Омбудсман ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан муассасага жойига чиқиб, мурожаатда кўтарилган ҳолатлар ўрганилди ва маҳкумлар билан якка тартибда суҳбатлашилди.

Ўрганиш якуни ҳамда Омбудсман томонидан кўрилган таъсир чоралари ҳақида жамоатчиликка қўшимча маълумот берилиши маълум қилинади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати