Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Собиқ маҳкум ишга жойлаштирилди - Омбудсман
06 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Жиззах вилоятидан собиқ маҳкум Д.О. ишга жойлаштириш ва ётоқ жой билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Омбудсман Жиззах вилоятидаги фуқаролар билан учрашиб, улар мурожаатларини ўрганди
03 Май
Хабарингиз бор, 2022 йилдан эътиборан республиканинг чекка ҳудудларида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ўтган йиллар мобайнида ушбу тажриба янада такомиллаштирилиб, лойиҳа доирасида Омбудсман сайёр қабули, фуқаролар учун тиббий кўрик, меҳнат ярмаркалари, фуқароларга ҳуқуқий ёрдам ва давлат мобил хизматлар кўрсатиш амалиётлари жорий қилинди. Муҳими, Омбудсманга юборилаётган мурожаатларнинг ҳудудлар кесимидаги таҳлили асосида мавзулар танланиб, аҳолининг ҳуқуқий хабардорлиги оширилди. Фуқаролар мамлакатимизда яратилган имконият ва имтиёзлар билан таништирилиб, тегишли давлат ташкилотлари вакилларига мурожаат қилишлари учун платформа яратилди.
Омбудсман бошчилигида Жиззахдаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиганн  ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
02 Май
Давлат раҳбарининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) қийноқларнинг олдини олиш мақсадида Жамоатчилик гуруҳлари билан биргаликда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга мониторинг ташрифларини амалга ошириш тизимини йўлга қўйиш белгиланган.
Янги Ўзбекистон Конституцияси: инсон ҳуқуқлари-олий қадрият
02 Май
Ўзбекистон халқи, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлат, очиқ ва адолатли жамиятни барпо этиш масъулиятини олган. Янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси муқаддимасига муҳрланган ушбу сатрлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб асосини ташкил этади.
Иш ҳақини ололмаётган собиқ қоравул Омбудсманга мурожаат қилди
01 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакилига фуқаро Т.И. иш берувчидан ойлик маошларини ундирилиши бўйича мурожаат қилди.
Янги Ўзбекистон Конституцияси: амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар
30 Апр
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Янги Ўзбекистон Конституцияси: амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар” мавзуида илмий-амалий конференция ўтказилди.
Омбудсманнинг фуқаролар қабулида қандай масалалар кўтарилди
30 Апр
 2024 йилнинг 30 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Фуқаролар мурожаатига асосан авария хавфи юқори бўлган чорраҳага светофор ўрнатилди-Омбудсман
29 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Фарғона вилоятидан фуқаро О.П. бир гуруҳ маҳалла фуқаролари номидан авария хавфи юқори бўлган чорраҳага светофор ўрнатилишида амалий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилди.
Омбудсман вакили Франциянинг Страсбург шаҳрида ташкил этилган тадбирда иштирок этди 
27 Апр
2024 йилнинг 24-26 апрель кунлари Франциянинг Страсбург шаҳрида жойлашган Европа Кенгаши штаб-квартирасида Ўзбекистон делегацияси аъзолари  учун семинар ташкил этилди.