Сирдарё вилоятида ўтказилган очиқ мулоқотлар ва фуқаролар қабулларида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушган эди. Шундан келиб чиқиб, 2024 йилнинг 26 август куни Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида навбатдаги “Омбудсман мактаби” тадбири айни шу масалада ўтказилди. Унда “Сойибобод”, “Мевазор”, “Бахмал”, “Ишонч” маҳаллаларидаги 65 нафарга яқин фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди.