Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси билан ҳамкорлиги янада мустаҳкамланмоқда
12 Июн
2024 йилнинг 12 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси раҳбари Матильда Богнер ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бюроси Марказий Осиё учун минтақавий ваколатхонасининг инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси Павло Бяликлар билан учрашди.
Омбудсманнинг халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда
12 Июн
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Умумий манфаатларни излаш Халқаро нотижорат ассоциациясининг Ўзбекистондаги филиали раҳбари Кенешбек Сайназаров билан учрашди.
Омбудсманнинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили мурожаатни жойига чиқиб ўрганди
11 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Тошкент шаҳридан фуқаро К.Л. ижтимоий ёрдам олиш бўйича оферта шартномасини имзолаш ва ундаги айрим сўзларга ўзгартириш киритишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Сирдарёдаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди
10 Июн
Жорий йилнинг 7 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили 8-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Омбудсман фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича онлайн платформа
10 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти ходимлари иштирокида ҳар ҳафталик иш фаолиятларидан келиб чиқиб, мурожаатлар таҳлили, малака ошириш, ҳафталик режаларни белгилаш бўйича тизимли равишда онлайн семинарлар ўтказилмоқда. Унда Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари ҳам иштирок этишади.
Чекка ҳудудларда «Омбудсман мактаб»лари ва сайёр қабуллар ўтказилмоқда   
07 Июн
Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидан юборилаётган мурожаатлар сони нисбатан кўплиги сабабли Омбудсманнинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили навбатдаги сайёр қабуллари айнан ушбу ҳудуддаги “Тароқли” ва “Каттабоғ” маҳаллаларида ўтказилди. Унда фуқаролар иш билан таъминлаш, уй-жой, тиббий ёрдам олиш, коммунал хизматлар билан боғлиқ масалаларда мурожаат қилишди.
Давлат органлари ва фуқаролик жамияти вакиллари ўртасидаги навбатдаги очиқ мулоқот тафсилотлари
06 Июн
Маълумки, 3 йилдан буён Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқларини таъминлашда давлат бошқаруви органлари ва фуқаролик жамияти вакиллари ўртасида очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.
Бемор маҳкум ҳолидан хабар олинди - Омбудсман
06 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили жазони ижро этиш муассасаларига амалга оширган ташрифларидан бирида 20-сон колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумнинг Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига ётқизилгани ҳақида хабар топиб, шу куннинг ўзида маҳкум Н.У. нинг ҳолидан хабар олди.
Ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – парламентнинг доимий назоратида
05 Июн
Кейинги йилларда мамлакатимизда ҳарбий хизматнинг нуфузини ошириш, ҳарбий хизматчиларнинг ва уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.