Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар қаерга мурожаат қилишлари керак?
03 Апр
"Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар, бошқа жисмоний ҳамда юридик шахслар томонидан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати тўғрисида қуйидаги шаклларда мурожаат қилинади:
Омбудсман БМТ Миграция бўйича халқаро ташкилоти ваколатхонаси раҳбари билан учрашди
02 Апр
Бугун, 2 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова БМТнинг Миграция бўйича халқаро ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Эндрю Джереми Грей билан учрашди.
Очиқ мулоқот: фуқаролар Омбудсманга қандай масалаларда мурожаат юборишмоқда?
02 Апр
Омбудсманга юборилаётган мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда энг кўп мурожаатлар аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ёрдам олиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, пенсия, суд жараёнлари ҳамда уй-жой билан боғлиқ масалаларга тўғри келаётгани маълум бўлди. Шу сабабли “Омбудсман мактаби” тадбирларида айни шу мавзулар танлаб олиниб, тегишли ташкилот вакиллари жалб қилинди ҳамда мазкур тадбирларда аҳолига қулайликлар яратиш борасида уларга берилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида ҳуқуқий хабардорлиги оширилди.
“ХАРОМХОР ХОКИМЛАР САЙХУНОБОДА!” номли хабар ўрганилди
01 Апр
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Харомхўр ҳокимлар Сайҳунободда!” сарлавҳали видеода фуқаро Шаҳноза Аҳмедова томонидан қурилган бино адолатсиз судлар сабабли бузилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди, лекин, унда мурожаат тафсилотлари тўлиқ очиқланмаган эди. Фуқаронинг мулк ҳуқуқлари бузилаётгандек талқин қилинган мазкур хабар Омбудсман томонидан назоратга олиниб ўрганилди.
Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
28 Мар
2025 йилнинг 28 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Жамғарма ҳисобидан вояга етмаган болалар манфаатида 109,4 млн сўм алимент пули ундирилиши белгиланди - Омбудсман
28 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га фуқаро Д.Ж. томонидан мурожаат қилиб, фарзандларининг отаси С.Х. вояга етмаган икки нафар фарзанди учун узоқ вақтдан буён алимент тўламай келаётгани, шунингдек, алимент қарздорлигини "Алимент жамғармаси" ҳисобидан тўлаб берилиши ҳақида ариза билан мурожаат қилган бўлсада, мурожаати қаноатлантирилмаганлигини маълум қилган.
Ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди: мурожаатлар асосида амалий ёрдам кўрсатилди
27 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) институти томонидан жорий ҳафтада Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Фарғона, Сирдарё, Андижон, Сурхондарё, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида жойлашган бир қатор ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Ноқонуний қурилиш ишлари ва суд қарорларининг ижро этилмаётгани ҳолати Омбудсман томонидан ўрганилмоқда
26 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги “Қорасарой” турар мажмуаси аҳолиси мурожаати юзасидан ўрганиш бошланди.
“Ўқувчи – келажак ҳимоячиси: Омбудсман соатида экологик таълим”
26 Мар
Сиз болалигингизда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва экологик мажбуриятларингиз ҳақида қаердан ўргангансиз? Ҳозирда ўқувчилар буни мактабда, “Омбудсман соати” дарсларида ўрганишмоқда.