Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман сўровига асосан Тахиатош туманидаги эскирган Наркология диспансери бошқа ҳудудга кўчирилди
16 Июл
Хабарингиз бор, жорий йил бошида ombudsman.uz сайтида “Қорақалпоғистондаги наркологик беморларга яратилган шароитлар амалда яхшиланмади – Омбудсман” сарлавҳаси остида хабар эълон қилинган эди. Унда Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили томонидан Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тахиатош тумани филиалида ўтказилган мониторинг ташрифларида у ерда сақланаётган беморларга яратилган шароитлар белгиланган талабларга жавоб бермаслиги қайд этилган. Хусусан, муассаса биноси тўлиқ капитал таъмирталаб ҳолда бўлиб, ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилмаганлиги ва беморларни очиқ ҳавода сайр қилиш майдони ҳам талаб даражасида эмаслиги, филиалнинг барча қаватларидаги ювиниш хоналарида иссиқ сув мавжуд эмаслиги, асбоб-ускуналарнинг яроқсиз ҳолатда эканлиги ва бошқа камчиликлар аниқланган.
Фракция йиғилишларида янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди
15 Июл
2024 йилнинг 15 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциялари йиғилишларида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қибрай туманидаги фуқаронинг 51 млн сўмлик жаримаси бекор қилинди – Омбудсман
15 Июл
Тошкент вилояти, Қибрай туманида яшовчи фуқаро Н.Н. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакилига унга қўлланилган жаримани бекор қилишда амалий ёрдам сўради.  У ўз мурожаатида табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бузгани важи билан Кадастр агентлиги Қибрай туман бўлими томонидан қўлланилган 51 млн сўм миқдордаги жарима жазосини белгиланганлигини маълум қилди.
Қўмита аъзоларига Омбудсманга юборилаётган мурожаатлар таҳлили бўйича ахборот тақдим қилинди.
13 Июл
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Тошкентдаги мажбурий даволаш наркология шифохонасида қандай камчиликлар аниқланди?
12 Июл
2024 йилнинг 9 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили Б.Машарипов пойтахтимиздаги мажбурий даволаш наркология шифохонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Фуқаронинг  иқтисодий ҳуқуқлари тикланиши натижасида унинг фойдасига 77 млн сўмлик компенсация маблағлари ундирилди –Омбудсман
11 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакилига 2023 йилда фуқаро А.С. 2013 йилда қизининг номида бўлган уй-жой давлат ва жамият эҳтиёжи учун бузиб ташлангани ва компенсация пулларини ҳозирга қадар ололмаётгани бўйича мурожаат қилган.
Омбудсман фаолияти ҳақида нималарни билишингиз керак?
10 Июл
Омбудсман сўзи - бугун ривожланган ва ривожланаётган давлатларда «инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи» сифатида тушунилади. Яъни қонун ҳужжатларининг ижроси бўйича давлат органлари устидан назорат олиб боради.
Навоий вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
09 Июл
2024 йил 9 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда унинг ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари Навоий шаҳрида жойлашган 4-сон жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширишди.
Аёллар колониясидаги 998 нафар маҳкумага тузалиш йўлига ўтганлиги бўйича хулоса берилди
08 Июл
Жорий йилнинг 5 июль куни 21-сон жазони ижро этиш колониясида маҳкумаларнинг тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаганлигини аниқлаш мезонлари бўйича комиссия йиғилиши ўтказилди. Комиссия аъзолари таркибида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили ҳам иштирок этди.