Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари Ассоциациясининг ишчи йиғилишида иштирок этди
15 Янв
2025 йил 15 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ф.Эшматова Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ассоциациясининг навбатдаги ишчи йиғилишида онлайн тарзда иштирок этди.
Қашқадарёдаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда - Омбудсман
15 Янв
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари томонидан 2024 йилда Қашқадарё вилоятида жойлашган вақтинча сақлаш ва тергов ҳибсхоналари, жазони ижро этиш муассасалари ҳамда махсус қабулхоналарга мониторинг ташрифлари амалга оширилган бўлиб, унда бир қатор камчиликлар аниқланган эди. Хусусан, Қарши шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармаси, Қарши ва Косон туманлари ички ишлар бўлимларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида шахсларни сақлаш шароитлари белгиланган меъёрий талабларга жавоб бермаслиги кузатилганди. Камераларнинг таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги, шу билан бирга табиий ва сунъий ёруғлик тизими, санитария-гигиена ҳолати, ҳаво алмаштириш тизими талаб даражасида эмаслиги каби қатор камчиликлар қайд этилди.
Сирдарёда маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш шароитлари ўрганилди ва аниқланган камчиликлар бартараф этилди
14 Янв
2025 йилнинг 8 январь куни Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Алимов томонидан Вилоятдаги Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхонага мониторинг ташрифи амалга оширилган эди.
Омбудсманга юборилган мурожаатлар асосида мониторинг ташрифи амалга оширилди
13 Янв
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Навоий вилоятидаги 4 ва 5-сон жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган икки нафар маҳкумнинг яқин қариндошлари томонидан мурожаатлар келиб тушди.
Ижтимоий ҳимоя тизимида инсон ҳуқуқлари механизмлари
10 Янв
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги марказий аппарати ходимлари учун "Ижтимоий ҳимоя тизимида инсон ҳуқуқлари механизмлари" мавзусида тренинг ўтказилди.
2025 йилги Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
08 Янв
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Намангандаги 6-сон тергов ҳибсхонасидан юборилган мурожаатлар ўрганилмоқда
07 Янв
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Ж.Валиев 6-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Қашқадарёдаги ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига мониторинг ташрифи амалга оширилди
06 Янв
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Яккабоғ туманида жойлашган Қашқадарё вилояти ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига мониторинг ташрифи амалга оширилди. Унда жамоатчилик гуруҳи вакиллари ҳам иштирок этди.
Фуқаронинг ижтимоий ҳуқуқи тикланди
04 Янв
Омбудсманга мурожаат қилган фуқаро пенсия миқдори тўғри ҳисобланмагани сабабли ўз ҳуқуқларини тиклашни сўради. У пенсияси 920 000 сўм этиб белгиланганини, аммо иш ҳақи тўлиқ ҳисобланмагани сабабли ҳақиқий миқдордан анча кам маблағ олаётганини таъкидлаган. Фуқаро бу муаммо бўйича Зангиота тумани Пенсия бўлимига мурожаат қилган, аммо унинг мурожаати юзаки ўрганилиб, рад этилган.