Мулоқот чоғида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари омбудсманлари ҳамкорлигини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. Бу борада 2 йилдан бери Қонун устуворлиги маркази томонидан Хельсинкида ташкил қилиб келинган тадбирларнинг муҳимлиги таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ўзаро мулоқотни изчил давом эттиришга тайёр эканликларини қайд этдилар.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати.






