Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар учун моддий ва ҳуқуқий кафолатлар кенгайтирилмоқда
2026 йил 18 май куни Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

“Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Қонунга тергов ҳибсхоналарида ушлаб турилган шахслар дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари камида икки соат сайр қилиши ҳамда қўшимча тарзда кийим-бош ҳамда пойабзал олиши белгиланмоқда. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларини ва энг зарур нарсаларни сотиб олиш учун уларга белгиланган пул миқдорини меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир бараваригача оширишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Мазкур қонунчилик таклифи Омбудсман ва унинг ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ишлаб чиқилиб Қонунчилик палатасига киритилган эди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу ўзгартиришлар қамоқда сақланаётган шахсларнинг кундалик эҳтиёжларини таъминлаш, улар учун белгиланган шароитларни янада яхшилаш ҳамда инсон ҳуқуқлари кафолатларини кучайтиришга хизмат қилади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати