Қабул давомида фуқаролар мурожаатларида турар жой ҳамда мулк ҳуқуқи, мансабдор шахслар ҳаракатидан норозилик, шунингдек тергов жараёнлари билан боғлиқ масалалар кўтарилди.
Фуқаролар мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар белгиланган тартибда иш юритувга олиниб, тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда ўрганилиши белгиланди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






