Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман мактаби: ҳудудларда фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” платформаси доирасида ҳудудларда аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.

Навбатдаги очиқ мулоқотлар Андижон, Наманган, Хоразм, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё вилоятларида ўтказилди. Дастлаб, мурожаатлар таҳлил қилиниб, ҳар бир ҳудуд учун долзарб масалалар аниқланди ва тегишли масъул идора вакиллари жалб этилди.

Тадбирлар давомида 1000 нафарга яқин фуқаролар қамраб олинди. Жумладан, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги “Янги Ўзбекистон“, “Қора янтоқ”, “Қорақурсоқ”, “Меҳнат-роҳат”, “Янгиобод”, “Соқчи”, “Қорабура”, “Зартепа”, “Гулҳовуз”, “Қуштепа”, “Марказий Сурхон”, “Лойиқанд”, “Гулистон” ва “Дўстлик”, Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги “Геолог”, Қамаши туманидаги “Ўзбекистон”, “Манғит”, “Оқгузар”, Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги “Қўғай”, “Қайқи” ва “Исломобод”, Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги “Бўстон”, “Қалъаи Азизон”, “Сарой”, “Узилишкент”, “Ўртақўрғон”, “Хумо”, “Нурафшон”, “Бободўғи”, “Ғамхўр”, “Зарметан”, Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги “Нурбулоқ” ва “Пўлатчи” ҳамда бошқа маҳаллаларда яшовчи фуқаролар иштирок этди.

Учрашувлар давомида иштирокчиларга кибержиноятчилик ва молиявий фирибгарликнинг олдини олиш, меҳнат муносабатлари ва меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳуқуқий тартиб-таомиллар, шунингдек бошқа масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Очиқ мулоқотлардан сўнг, Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларининг сайёр қабуллари ҳам ўтказилиб, фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди.

Шунингдек, Хоразм вилоятидаги Урганч давлат университети, Сурхондарё вилоятидаги Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги Иқтисодиёт ва педагогика институти, Андижон вилояти Андижон шаҳридаги Андижон давлат техника институти ва Андижон давлат тиббиёт институти талабалари иштирокида ҳам “Омбудсман мактаби” тадбирлари ўтказилди.

Мазкур учрашувларда ўқувчи ва талабаларга ёшларга оид давлат сиёсати, улар учун яратилган имкониятлар ва ҳуқуқий кафолатлар ҳақида маълумот берилди.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати.