Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Уй-жой сотиб олишда нималарга эътибор қаратиш лозим?
19 Сен
Янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан сотиб олмоқчимисиз? Унда бу роликни албатта охиргача томоша қилинг. Чунки ҳозирда Омбудсманга фуқаролардан қурилиш ташкилотлари билан расмийлаштирилган шартномалар ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажарилмаганлиги бўйича кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда.
Тошкент шаҳридаги қатор ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди
17 Сен
2024 йилнинг 11-12 сентябрь кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти ходимлари ҳамда Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган Республика клиник руҳий касалликлар шифохонаси, Ички ишлар органларининг маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонаси, Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази, “Меҳр-саховат” уйига мониторинг ташрифларини амалга оширилди.
 “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун қабул қилинди
17 Сен
2024 йилнинг 17 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
Мактабларда ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Омбудсман соат”лари ўтказилмоқда
17 Сен
Ўқувчиларнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бўйича билимларини оширишга қаратилган “Омбудсман соат”лари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. 
Мурожаатчининг фуқароликка оид масаласи ижобий ечим топди
14 Сен
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га асли Қирғизистонда туғилган ҳозирда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида истиқомат қилувчи Х.М. мурожаат қилди. У мурожаатида узоқ йиллардан бери фуқаролиги бўлмаган шахс мақомида яшаётганлиги ва муаййан ҳуқуқлардан фойдалана олмаётганлигини баён қилиб, Ўзбекистон фуқаролигини олишда амалий ёрдам сўраган.
Нукусдаги 2-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган 300 нафардан ортиқ шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди
13 Сен
2024 йилнинг 13 сентябрь куни Нукус шаҳрида жойлашган 2-сон Тергов ҳибсхонасида Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги  минтақавий вакилининг ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги билан биргаликда  мазкур ҳибсхонада сақланаётган 300 нафардан ортиқ шахслар учун тиббий кўрик ташкил этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман ҳамда Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди 
13 Сен
2024 йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг инсон ҳуқуқлари соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича илгари сурилган таклифлар ҳамда институтнинг 30 йиллик юбилейи муносабати билан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.  
Сурхондарё вилояти Шеробод туманининг Вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланаётган шахсларга  етарли шароитлар яратилмаган-Омбудсман
13 Сен
2024 йилнинг 10 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Шеробод туман Ички ишлар бўлимининг Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.