Мазкур тадбирларга Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир туманидаги “Атакўл”, “Давир”, “Янгидарё”, “Белтов”, “Айдын йўл”, “Қараой” ва “Қўнғироткўл” овул фуқаролари йиғинлари, Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги “Бахт” маҳалласи, Навоий вилояти Конимех туманидаги “Юксалиш”, “Бирлик”, “Гулистон”, “Шуркўл”, “Шўртепа” ва “Наврўз” маҳаллалари, Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги “Боғи Эрам”, “Нурсух”, “Қўрғонча” ва “Шўрқишлоқ” маҳаллалари аҳолиси жалб этилди.
Шунингдек, Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги “Мустақиллик”, “Феруза”, “Ал-Хоразмий”, “Гулшан”, “Гулзор”, “Авесто”, “Машъал”, “Бобур”, “Кўҳна қалъа”, “Умид”, “Дўстлик”, “Темир йўлчи”, “Байналминалчи”, “Олимпия”, “Гулчилар”, “Бўстон” ва “Нурли ҳаёт”, Наманган вилояти Чуст туманидаги “Булоқбоши” ва “Бозорбоши” маҳаллалари фуқаролари қамраб олинди.
Сурхондарё вилояти Термиз туманида эса “Ш. Рашидов”, “Қуёшли юрт”, “Амир Темур”, “Термиз”, “Қорахон”, “Истиқлол”, “Дўстлик”, “Айритом”, “Жўйжангал” ва “Наврўз” маҳаллаларидан фуқаролар иштирок этди. Бухоро вилояти Вобкент туманидаги тадбир Ёшлар марказида ташкил қилиниб, ёшларга одам савдосига қарши курашишга оид қонунчилик талаблари тушунтирилди.
Самарқанд шаҳрида хорижга чет тилларини ўрганиш дастурлари орқали кетишни режалаштираётган 100 нафардан ортиқ ёш иштирокида семинар-тренинг ўтказилди. Андижон вилоятидаги тадбирлар ҳам бевосита хорижда ишлаш ёки таълим олиш истагида бўлган ёшларга қаратилди. Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида хорижий тил ва касб-ҳунар ўрганаётган 41 нафар ёш қамраб олинди.
Тадбирларда Миграция агентлиги, ички ишлар органлари, “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази, “Ҳамроҳ” нодавлат нотижорат ташкилоти, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Тадбирларда иштирокчиларга одам савдоси ва ноқонуний миграция билан боғлиқ хавфлар, сохта иш ва таълим таклифлари орқали амалга оширилаётган фирибгарлик ҳолатлари аниқ кейслар мисолида тушунтирилди. Шунингдек, хорижга чиқишдан олдин меҳнат шартномалари ва воситачи ташкилотлар фаолиятини текшириш, шахсий ҳужжатларни бегона шахсларга бермаслик, консуллик муассасалари ҳамда ишонч телефонлари ҳақидаги маълумотларни олдиндан сақлаб қўйиш каби эҳтиёт чораларига алоҳида эътибор қаратилди. Семинар-тренингларда одам савдосидан жабрланган шахсларни аниқлаш, уларга ҳуқуқий, ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатиш механизмлари ҳам тушунтирилди.
Наманган вилоятидаги тадбирдан сўнг “Булоқбоши” ва “Бозорбоши” маҳаллалари аҳолиси учун сайёр қабул ҳам ўтказилди.
Ўтказилган тадбирлар аҳоли ва ёшларни одам савдоси ҳамда ноқонуний миграция хавфларидан огоҳлантириш, хорижда қонуний ва хавфсиз меҳнат қилиш йўлларини тушунтириш, шунингдек, шубҳали таклифларни олдиндан аниқлаш кўникмаларини шакллантиришга қаратилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






