Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Марказий тергов ҳибсхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди
2026 йилнинг 28 июль куни Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти тасарруфидаги Марказий тергов ҳибсхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ҳам иштирок этди.

Янги бинода адвокатларнинг ҳимояси остидаги шахслар билан учрашиши учун мўлжалланган хоналар сони 19 тадан 50 тага, тергов хоналари 6 тадан 25 тага, онлайн суд хоналари эса 4 тадан 11 тага кўпайтирилган. Шунингдек, “E-advokat” платформаси орқали учрашув вақтини онлайн белгилаш имконияти яратилган.

Ҳибсхонада сақланаётган шахсларнинг яқинлари билан қисқа муддатли учрашув хоналари сони 14 тадан 36 тага етказилган. Вояга етмаганлар ва болали аёллар учун 55 та камера ажратилган. Бино видеокузатув камералари билан жиҳозланиб, улар марказлаштирилган назорат тизимига уланган. Назорат-ўтказиш жараёнлари автоматлаштирилиб, фуқаролар, ходимлар ва адвокатлар учун алоҳида кириш-чиқиш йўлаклари ташкил этилган.

Қайд этиш лозимки, Омбудсман томонидан 2021–2025 йилларда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 3017 марта, 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида эса 521 марта мониторинг ташрифи амалга оширилган. Уларнинг қарийб 500 таси тергов ҳибсхоналарида ўтказилган.

Мониторинглар ва келиб тушган мурожаатлар адвокатларнинг ҳимояси остидаги шахслар билан учрашиши учун хоналар етишмаслиги, шу сабабли уларнинг узоқ вақт навбат кутиб қолиши билан боғлиқ ҳолатлар мавжудлигини кўрсатган. Шу муносабат билан Омбудсман томонидан 2023–2024 йилларда қўшимча шароитлар яратиш ва янги бино қуриш масаласида Жазони ижро этиш департаментига бир неча бор таклифлар киритилган эди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати