Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
муносабат
Марказий тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар саломатлиги билан боғлиқ хабарлар ўрганилди
20 Июл
Ижтимоий тармоқлар ва айрим интернет нашрларида, шу жумладан, Podrobno.uz сайтида Тошкент вилоятидаги Жазони ижро этиш департаментининг Марказий тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсларнинг саломатлиги билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида тарқалган ҳамда Омбудсман томонидан ҳолатни ўрганиш сўралган хабарлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Раддия: Омбудсман номи билан нотўғри хабарлар тарқатилмоқда
30 Июн
Айрим интернет нашрларида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) бошқа ташкилот билан адаштирилиб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарлар тарқатилди.
Бухородаги Тергов ҳибсхонасига оид хабарлар Омбудсман томонидан ўрганилди
07 Июн
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятидаги 4-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсга нисбатан қийноқ қўлланилаётгани ва ундан мажбурий кўрсатма олинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Раддия: Омбудсман маълумотлари талқини юзасидан
09 Апр
Ижтимоий тармоқларда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2025 йилги фаолияти тўғрисидаги маърузасида келтирилган маълумотни Олий суд ахборот ресурсларидаги рақамлар билан қиёслаш натижасида нотўғри талқинлар юзага келмоқда.
Алимент қарздорларини оммавий эълон қилиш амалиёти инсон ҳуқуқларига зид — Омбудсман
01 Мар
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида алимент бўйича қарздор шахсларнинг рўйхатлари маҳалла Telegram-гуруҳларига тарқатилаётгани, шунингдек уларнинг фотосуратлари маҳалла бинолари ва масжид ҳудудларига илиб қўйилаётгани ҳақидаги хабарлар кенг муҳокама қилинмоқда.
Мубашшир Аҳмаднинг соғлиғига оид хабарлар ўрганилди
09 Янв
ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги хабарлар асосида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили вилоятдаги 5-сонли жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда ушбу колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум А.Т. (Мубашшир Аҳмад)нинг соғлиғи ва сақланиш шароити ўрганилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат
08 Янв
Ижтимоий тармоқларда 2026 йилнинг 7 январь куни Қашқадарё вилояти “Косон” 10-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган маҳкум Ғ.М.нинг соғлиғи ва унга нисбатан муносабат билан боғлиқ хабар эълон қилинди. Мазкур ҳолат дарҳол Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан назоратга олиниб, шу куни унинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан жойига чиқиб ўрганилди.
Маҳкумнинг шифохонага олиб чиқилгани юзасидан расмий муносабат
27 Ноя
2025 йилнинг 26 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда 11-сон ЖИЭКда жазо муддатини ўтаётган маҳкум С.Ш.нинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли касалхонага олиб келингани ва оила аъзоларини ичкарига киритилмаётгани, маҳкумга тан жароҳати етказилгани бўйича хабарлар тарқалди. Хабарларда блогер томонидан ушбу ҳолат юзасидан Омбудсманга мурожаат қилингани, лекин ҳеч қандай чора кўрилмагани иддао қилинган.
Омбудсман муносабати: маҳкум тиббий кўрикдан ўтказилди, зўравонлик аломатлари аниқланмади
04 Ноя
 Ижтимоий тармоқларда маҳкум Хушнуд Жумаевнинг яқинлари томонидан унга нисбатан жазони ижро этиш муассасасида қийноқлар қўлланилаётгани ва унинг аҳволи оғир эканлиги ҳақида видеомурожаат тарқалди.
Фарғонадаги мактаб директори билан боғлиқ ҳолат назоратга олинган ҳолда ўрганилди
06 Окт
Kun.uz сайтида “Омадсиз тадбир” ёхуд “бировга чоҳ қазисанг — ўзинг тушасан” сарлавҳаси остида Фарғона вилояти Фурқат туманида мактаб директори Г.Қосимовага нисбатан ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қадр-қимматини камситувчи хатти-ҳаракатлар ҳақида видео материал эълон қилинди.
Freedom for Eurasia сайтидаги хабар юзасидан муносабат
15 Сен
Freedom for Eurasia халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти сайтида маҳкум Жумасапар Дадабоевнинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли маҳкумлар учун ихтисослаштирилган касалхонага жойлаштирилгани ҳақида хабар эълон қилинди. Хабарда, шунингдек, маҳкумнинг отаси Э.Дадабоев томонидан 2025 йил 2 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га мурожаат қилингани қайд этилган.
Намангандаги профилактика инспектори билан боғлиқ ҳолат Омбудсман назоратига олинган
04 Сен
Куни кеча қатор ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида профилактика инспектори томонидан фуқаро қийноққа солингани ҳақидаги хабарлар тарқалди.