Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Раддия: Омбудсман номи билан нотўғри хабарлар тарқатилмоқда
Айрим интернет нашрларида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) бошқа ташкилот билан адаштирилиб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарлар тарқатилди.

Хусусан, халқ орасида «Санжик» тахаллуси билан танилган фуқаро К.С.га нисбатан апелляция босқичида кўрилаётган жиноят иши юзасидан Омбудсман томонидан суд ҳукмига нисбатан хулоса берилгани ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди.

Мазкур хабарни тарқатган оммавий ахборот воситалари ва ахборот ресурсларидан хабарни тузатиш ва Омбудсман номини олиб ташлаш сўралади.

Ҳар бир чиқарилаётган хабар аниқ манбага таянилиши лозимлиги эслатиб ўтилади!

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари