Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман муносабати: маҳкум тиббий кўрикдан ўтказилди, зўравонлик аломатлари аниқланмади
 Ижтимоий тармоқларда маҳкум Хушнуд Жумаевнинг яқинлари томонидан унга нисбатан жазони ижро этиш муассасасида қийноқлар қўлланилаётгани ва унинг аҳволи оғир эканлиги ҳақида видеомурожаат тарқалди.

Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан назоратга олинган ҳолда ўрганилди.  3 ноябрь куни Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Навоий шаҳридаги 11-сон жазони ижро этиш муассасаси турма участкасига мониторинг ташрифи амалга оширилиб, маҳкум Х.Жумаев билан шахсан суҳбат ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида маҳкумнинг жазо ўташ шароити, ҳуқуқ ва мажбуриятларидан фойдаланиш ҳолати ҳамда яқинлари билан учрашувлар тартиби ўрганилди. Шу билан бирга, Х.Жумаев 2 нафар холис маҳкум ва тиббий ходим иштирокида тиббий гувоҳлантиришдан ўтказилганда, унинг танасида тан жароҳати аломатлари аниқланмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Навоий махсус прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш якунлари бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот тақдим этилади.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати