Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Алимент қарздорларини оммавий эълон қилиш амалиёти инсон ҳуқуқларига зид — Омбудсман
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида алимент бўйича қарздор шахсларнинг рўйхатлари маҳалла Telegram-гуруҳларига тарқатилаётгани, шунингдек уларнинг фотосуратлари маҳалла бинолари ва масжид ҳудудларига илиб қўйилаётгани ҳақидаги хабарлар кенг муҳокама қилинмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги қатъий белгиланган.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7 моддасига кўра, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди.

Алимент тўлаш — ота-онанинг қонуний мажбурияти ва боланинг дахлсиз ҳуқуқидир. Боланинг таъминот олиш ҳуқуқи давлат ҳимоясида бўлиб, уни таъминлаш бўйича чоралар қонун доирасида қатъийдир.

Бироқ қарздорларни оммавий равишда обрўсизлантириш, шахсий маълумотларини тарқатиш ёки фотосуратларини жамоат жойларига илиб қўйиш каби амалиётлар ҳуқуқий давлат тамойилларига мос келмайди ва инсон қадрини камситишга олиб келади.

Инсон қадри — ҳар қандай ижро ҳаракатларидан устундир.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати