Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Яккабоғ туманида содир бўлган ҳолат юзасидан муносабат
Интернет ижтимоий тармоқларида “Яккабоғда ИИБ ходимлари фуқарони дўппослагани айтилмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган хабарлар Омбудсман томонидан назоратга олиниб, қонунчиликка асосан жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўрганиш давомида хабарларда қайд этилган фуқаро A.O. билан учрашилиб, ҳоли тарзда суҳбатлашилди.

Суҳбат давомида фуқаро А.о. хабарларда қайд этилган ҳолатларни тасдиқлаб, бу ҳақида ариза билан мурожаат қилди.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш бошқармаларидан хабар юзасидан зарурий материаллар сўраб олинди.

Маълум бўлишича, хабарда қайд этилган ҳолатлар юзасидан Яккабоғ тумани Ички ишлар бўлими айрим ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан фуқаро А.о.га нисбатан Яккабоғ туман прокуратураси томонидан судга оид суд тиббий экспертизаси тайинланган.

Мазкур хабарда қайд этилган ҳолат ҳар томонлама, тўлиқ ўрганилиши юзасидан Бош прокуратурага Омбудсманнинг талабнома шаклидаги таъсир чораси киритилган.

Омбудсман мазкур ҳолатнинг кейинги жараёнларини ҳам назорат қилиб боради.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Ахборот хизмати