Маълум қиламизки, мазкур ҳолат юзасидан Омбудсманга ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган.
Ишга оид маълумотлар ўрганилганда, маҳкум соғлиғи ёмонлашгани сабабли шу йилнинг 23 ноябрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Навоий вилоят филиалига колония масъул ходимлари кузатуви остида олиб келинган. Соғлиғи ёмонлиги сабабли маҳкумнинг оила аъзоларига ҳам хабар берилган.
Унга икки томонлама бронхопневмония оғир кечиши. Ҳамроҳ юрак ишемик касаллиги стабил зўриқиш стенокардияси, ФС2 гипертония касаллиги 3, Аг0, хавф 4 ёндош ташхиси қўйилган.
Маҳкумни жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касалликка чалинганлиги сабабли 11-сон ЖИЭКнинг маҳкумни касаллиги оқибатида озод қилиш ҳақидаги тақдимномасига асосан жорий йилнинг 26 ноябрь куни ЖИБ Навоий шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 75-моддаси 1-қисмига асосан озод этилганлиги тўғрисида ажрим чиқарилди.
2025 йилнинг 27 ноябрь куни собиқ маҳкум С.Ш.нинг укаси Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакилига мурожаат қилди. Мурожаатчи блогер хабарида нотўғри маълумот айтилгани бўйича узр сўради. Минтақавий вакил шу куннинг ўзида шифохонага бориб, фуқародан хабар олди ва вазиятни ўрганди.
Олинган маълумотларга кўра, видеомурожаат юзасидан Навоий махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






