Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
муносабат
Намангандаги профилактика инспектори билан боғлиқ ҳолат Омбудсман назоратига олинган
04 Сен
Куни кеча қатор ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида профилактика инспектори томонидан фуқаро қийноққа солингани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Ижтимоий тармоқда эълон қилинган мурожаат назоратга олиниб ўрганилмоқда
09 Авг
2025 йил 8 август куни “antikorruz” телеграм каналида “Фарғонада навбатдаги адолатсизлик: ҳуқуқбузар ходимлар фуқарони қўрқитишди” сарлавҳаси билан видеоматериал тарқатилди. Унда Фарғона шаҳрида фуқаро А.Йўлдашевга нисбатан патруль-пост хизмати ходимлари томонидан қонунга зид хатти-ҳаракатлар қилингани ва у бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Омбудсманга мурожаат қилгани қайд этилган.
Аёллар қамоқхонасидаги шароитлар бўйича тарқалган хабар Омбудсман томонидан ўрганилди
05 Июл
Ижтимоий тармоқларда 2025 йилнинг 3-4 июль кунлари "Аёллар қамоқхонасида инсон қадри қўлланилмоқдами?" сарлавҳаси остида эълон қилинган хабар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан назоратга олиниб, ўрганилди.
#Кўп_бериладиган_саволлар
22 Июн
Ижтимоий тармоқлар орқали юртдошларимиздан келиб тушаётган кўплаб саволларга мутахассисларимиз жавоб беришади.
Маҳкум мурожаатига асосан 46-сон манзил-колониясига мониторинг ташрифи амалга оширилди
17 Июн
2025 йил 17 июнь куни NUZ.UZ интернет нашрида эълон қилинган мурожаатда Тошкент вилоятида жойлашган 46-сон манзил колониясида жазони ўтаётган маҳкум томонидан муассаса шароити, меҳнатга жалб қилиш, санитария талаблари, озиқ-овқат билан таъминлаш, муомала маданияти ва жазо муддатига таъсир қилиш билан боғлиқ ҳолатлар баён этилган. 
Олмазор туманида аёлнинг узоқ муддат ҳибсда сақланаётгани бўйича тарқалган хабарга Омбудсман муносабати
14 Июн
2025 йил 14 июнь куни ижтимоий тармоқларда “Олмазорда аёл камида 80 кундан бери асоссиз ҳибсда ўтирибди” сарлавҳаси остида хабар тарқалди. Унда фуқаро Н.Давранова Тошкент шаҳар Олмазор туман прокуратураси ва ички ишлар органлари томонидан узоқ муддат ҳибсда сақланаётгани қайд этилган.
Омбудсман расмий муносабати
27 Май
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти, Пахтачи туманида яшовчи Н.Э. профилактика инспектори томонидан калтаклангани, 102га мурожаат қилган бўлса-да, ҳолат келиб ўрганилмагани бўйича видеохабар тарқалди.
“БИТТА КАМЕРАДА 9 та ОДАМ ЁТИБМИЗ. 6 та ОДАМ ТЕПАДА 3 таси ПОЛДА.” хабари бўйича Омбудсман муносабати
15 Май
Жорий йилнинг 14 май куни «abdumalikovich_uzb» телеграм-каналида Жазони ижро этиш департаментининг Тошкент вилоятида жойлашган Марказий тергов ҳибсхонасида белгиланган меъёрдан ортиқ шахс сақланаётгани ҳақида хабар эълон қилинди.
Қаршидаги 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаронинг уй-жойга оид мурожаати юзасидан ўрганиш якунланди
08 Май
Аввалроқ Podrobno.uz сайтида чоп этилган “Инвалид из Карши доверился властям и остался без жилья и компенсации” сарлавҳали мақолада баён этилган ҳолат ўрганилаётгани маълум қилинган эди.
Podrobno.uz сайтида чоп этилган компенсация тўланмаганига оид хабар юзасидан муносабат
06 Май
2025 йил 5 май куни Podrobno.uz сайтида “Инвалид из Карши доверился властям и остался без жилья и компенсации” номли хабар сарлавҳаси остидаги хабар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) назоратига олинди ва ўрганилмоқда.
Айрим оммавий ахборот воситаларидаги хабарларга муносабат
02 Май
2025 йил 1 май куни баъзи оммавий ахборот воситаларида Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги жазони ижро этиш колонияларига амалга оширган мониторинг ташрифларида маҳкумлар билан учрашилмаганлиги ҳақида хабар тарқалди. Ушбу хабар жамоатчиликни чалғитувчи ва нотўғри ахборотларга асосланган.
Жиззахдаги маҳбус соғлиғи юзасидан тарқалган хабар ўрганилди - Омбудсман
01 Май
Ижтимоий тармоқларда “Жиззахда яна бир фожеами? Навбатдаги ўлик чиқмасин, жаноб вазир!” сарлавҳаси остидаги хабар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) назорати остида ўрганилди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, Омбудсманнинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили Жиззах шаҳар ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ҳамда Шароф Рашидов туман тиббиёт бирлашмасига борди. Хабарда қайд этилган О.Ш. билан учрашиб, унинг соғлиги юзасидан ўрганиш ўтказди.