Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
мониторинг
Омбудсман томонидан киритилган таъсир чорасидан сўнг Бухородаги Мурувват уйини таъмирлаш учун 176 млн сўм ажратилди
23 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан 2024 йил ноябрь ойида Бухоро вилоятида жойлашган “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар интернат уйига амалга оширилган мониторинг ташрифи чоғида муассасада қатор камчиликлар аниқланган эди.
Тошкентдаги Мажбурий даволаш наркология шифохонасида антисанитария ҳолатлари аниқланди
15 Апр
Жорий йилнинг 15 апрель куни Омбудсман ўринбосари ва минтақавий вакил томонидан Тошкент шаҳар Мажбурий даволаш наркология шифохонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Омбудсман мониторинги: 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада яратилган шароитлар ўрганилди
14 Апр
Бугун, 2025 йилнинг 14 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонага мониторинг ташрифини амалга оширди. Ушбу касалхонада ўтган йилнинг июль ойида Омбудсман тавсиясига кўра, 50 ўринли аёллар бўлинмасининг очилган эди. Ташриф давомида ушбу бўлинмага замонавий мед техникалар олиб келингани ва маҳкумаларга барча тиббий шароитлар яратилганига гувоҳ бўлинди.
Омбудсман тақдимномасидан сўнг Қорақалпоғистон ҳушёрхоналардаги шароитлар яхшиланди
14 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Соғлиқни сақлаш вазирлигининг туман ва шаҳарлар тиббиёт бирлашмалари таркибида ташкил этилган қатор мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктларидаги шароитларни ўрганди.
Нукусдаги 2-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
10 Апр
Жорий йилнинг 10 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги  минтақавий вакили ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида жойлашган 2-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар учун чуқурлаштирилган профилактик тиббий кўрик ташкил этилди.
Пенитенциар муассасалардаги ҳаёт: Омбудсман мониторинг ташрифлари республика бўйлаб давом этмоқда
10 Апр
Ўтган ҳафтада Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари Омбудсман ҳузуридаги қийноққа солиш ҳолларининг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари билан Сурхондарё, Андижон, Навоий вилоятлари ва Тошкент вилоятида жойлашган бир қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга оширишди.
Ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди: мурожаатлар асосида амалий ёрдам кўрсатилди
27 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) институти томонидан жорий ҳафтада Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Фарғона, Сирдарё, Андижон, Сурхондарё, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида жойлашган бир қатор ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Андижондаги 3-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган 150 нафардан ортиқ шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди
19 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида жойлашган 3-сон тергов ҳибсхонасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Унда ҳибсхонада сақланаётган 150 нафардан ортиқ шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Мониторинг ташрифи: Самарқанд, Андижон, Наманган, Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
14 Мар
Жорий ҳафтада Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Самарқанд, Андижон, Наманган, Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари томонидан бир қатор пенитенциар муассасаларига мониторинг ташрифлари ўтказилди.
Сирдарёда аёл маҳбуслар байрам  арафасида тиббий кўрикдан ўтказилди
07 Мар
2025 йилнинг 7 март куни Сирдарё вилоятидаги 8-сонли Тергов ҳибсхонасида аёл маҳбуслар чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг 3-Минтақавий мувофиқлаштириш маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.
Республика бўйлаб қатор ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди
05 Мар
Ўтган ҳафта давомида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм, Бухоро, Фарғона, Сирдарё ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга оширишди. Уларда жамоатчилик гуруҳи аъзолари ҳам иштирок этишди.
Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
25 Фев
2025 йилнинг 25 февраль куни Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган 21-сон Жазони ижро этиш колониясида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда жазо муддатини ўтаётган маҳкума аёллар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.