Унда ҳибсхонада сақланаётган 200 нафардан зиёд маҳкумларга ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг 10 дан ортиқ тор доирадаги шифокорлари, хусусан терапевт, окулист, хирург, уролог, кардиологлар зарур маслаҳатлар беришди. Бундан ташқари, тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар электрокардиограмма (ЭКГ) ва ультратовуш текшируви (УТТ)дан ҳам ўтказилди.
Тиббий текширувлар натижасига кўра, 8 нафар шахсга асаб тизими касалликлари, 10 нафарида юрак-қон томир, 4 нафарида кўз, 28 нафарида урологик, 17 нафарида эндокринологик, 115 нафарида бошқа турдаги касалликлар аниқланиб, соғломлаштириш режаси тузилди.
Куннинг иккинчи ярмида “Омбудсман қутиси”га қолдирилган мурожаат муаллифлари билан якка тартибда суҳбатлашилди. Шунингдек, Омбудсман минтақавий вакилига мурожаат йўллаш истагида бўлган шахслар учун қабул ташкил этилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати