Ташрифлар чоғида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, меҳнатга жалб этилиш, яқин қариндошлари билан учрашув, мурожаат қилиш каби ҳуқуқларининг таъминланиш ҳолати ўрганилди. Камералар ва хоналарда санитария ҳолати, видеокузатув тизими, адвокатлар билан учрашиш ва почта ҳамда йўқловларни олиш жараёнлари кўздан кечирилди.
Мониторинг давомида Қорақалпоғистон Республикасидаги бир нечта туман тиббий пунктлари, Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ИИБ ҳузуридаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, шунингдек Андижон шаҳридаги Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази ва 3-сон тергов ҳибсхонаси, Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, Қоракўл “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи, Наманган вилояти Косонсой Учқўрғон туман тиббий ёрдам кўрсатиш пункти, 6-сон ЖИЭК, Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ бўлинмалари вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, Ургут тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, Сирдарё вилояти махсус қабулхонаси, “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйи ва 40-сон манзил-колонияси ва шу колониядаги маҳкумлар ишлайдиган корхоналари, Навоий вилоятидаги 4, 5, 11-сон жазони ижро этиш колониялари ҳамда Қашқадарё вилоятидаги 2, 3-сонли жазони ижро этиш колонияларига мониторинг ташрифлари ўтказилди.
Шунингдек, мониторинглар давомида “Омбудсман қути”лари орқали келиб тушган мурожаатлар қабул қилинди, айрим муассасаларда сайёр қабуллар ўтказилиб, фуқароларнинг мурожаатлари бевосита эшитилди.
Мониторинг натижалари юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга Омбудсманнинг таъсир чоралари шаклидаги ҳужжатлар киритилиши таъминланади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати