Шундан келиб чиқиб, минтақавий вакил ташаббуси билан Сурхондарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда мазкур тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Унда ҳибсхонада сақланаётган ногиронлиги бўлган шахслар, аёллар, вояга етмаганлар, сурункали касаллиги бўйича диспансер кузатувига олинганлар ҳамда соғлигидан шикоят қилган жами 60 нафарга яқин шахслар текширувдан ўтказилди.
Тиббий кўрикка Сурхондарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 15 нафарга яқин тор доирадаги малакали мутахассислар, жумладан, терапевт, онколог, гинеколог, психиатр, кардиолог, педиатр, окулист, дерматавинириолог, хирург, стоматолог, отоларинголог каби шифокорлар гуруҳи жалб этилди. Шунингдек, маҳбуслар қон таҳлиллари ва ултратовуш текшируви (УТТ) ускунаси ёрдамида текширувдан ўтказилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати