Маълумки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга, жумладан мажбурий даволаш тиббиёт муассасалари, «Саховат» ва «Мурувват» уйларига ҳам мунтазам равишда мониторинг ташрифлари амалга оширилади. Ушбу ташрифлар жараёнида аниқланган камчиликлар Омбудсман тавсиясига кўра муассасалар раҳбарияти томонидан дарҳол бартараф этилади. Баъзи ҳолларда эса тегишли давлат ташкилотларига Омбудсман томонидан тақдимномалар киритилиб, камчиликларни тузатиш юзасидан чоралар кўрилганлиги ҳақида тушунтириш хатлари олинади. Аҳамиятлиси шундаки, ушбу хатларда келтирилган важлар, албатта, жойига чиқиб қайта ўрганилади.