Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман хусусий корхоналарда ишга жалб қилинган маҳкумларга яратилган шароитларни ўрганди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) нафақат жазони ижро этиш муассасаларида, балки маҳкумлар ишга жалб этилган хусусий тадбиркорлик субъектларидаги шароитларни ҳам ўрганмоқда.

Ана шундай ташрифлардан бири 2025 йил 18 июль куни Тошкент вилояти Бўка туманида жойлашган 43-Манзил-колониясининг Тошкент шаҳрида жойлашган 3 та шартнома объектларида ўтказилди.

Омбудсман Котибияти ходимлари 201 нафар маҳкум меҳнат қилаётган Тошкент шаҳридаги 3 та МЧЖдаги яшаш, овқатланиш, меҳнатга жалб этилиш, ювиниш хоналари, яқин қариндошлари билан қисқа ва узоқ муддатли учрашув хоналари, тиббий хизматдан фойдаланиш шароитлари ўрганилди.

Шунингдек, маҳкумлар билан жамоавий ва якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг фикр ва мулоҳазалари эшитилди.

Мониторинг натижаларига кўра, айрим корхоналарда аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати