Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўзбекистон ва Россия Омбудсманлари жазони ижро этиш муассасасига мониторинг ташрифини амалга оширди
2025 йил 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова бошчилигидаги делегация аъзолари Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида жойлашган 13-сонли жазони ижро этиш колониясида мониторинг ташрифини амалга оширди.

Мониторингда маҳкумларнинг ётоқ жойлари, ювиниш хоналари, ошхона, тиббиёт бўлими, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситаларини сақлаш жойлари, узоқ ва қисқа муддатли учрашув хоналари ҳамда меҳнатга жалб қилинган шахсларнинг иш жараёнлари кўздан кечирилди.

Ташриф чоғида, хусусан, ногиронлиги бўлган маҳкумлар учун яратилган шарт-шароитларга алоҳида эътибор қаратилди. Маълумки, 2022 йилда Омбудсман ташаббуси билан қатор мутасадди идоралар ҳамкорлигида қийноқларнинг олдини олиш ва ногиронлиги бўлган маҳкумлар учун тенг шароитлар яратишга қаратилган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган. Ушбу ҳужжат ижроси доирасида муассасаларда халқаро стандартлар асосида шароитлар яратилмоқда. Шунингдек, мустақил ҳаракатлана олмайдиган шахсларга соғлом маҳкум бириктириш ва унга ҳақ тўлаш амалиёти йўлга қўйилган.

Тиббиёт бўлими кўздан кечирилиб, шифокорлар билан суҳбатлашилди. Қонунчиликка киритиган ўзгартиришга кўра, шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан олдин уни тергов ҳибсхонасининг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш каби ижобий тажрибалар амалиётга киритилгани алоҳида қайд этилди. Шунингдек, ушбу муассасага олиб келинган ҳар бир шахснинг дастлаб тиббий кўрикдан ўтказилиши ва танасида жароҳат ва шикастланишлар аниқланган тақдирда зудлик билан тегишли чоралар кўрилиши таъкидланди.

Шунингдек, колонияда стационар ва амбулатор тартибида даъволаниш мумкинлиги, агарда маҳкум соғлиғида ижобий ўзгариш бўлмаса 23-сон Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонага юборилиши маълум қилинди. Ўрганиш давомида Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолаб, уни намуна сифатида ўрганиш лозимлигини қайд этди.

Мониторинг ташрифи давомида маҳкумлар билан жамоавий суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг жазони ижро этиш муассасаси ҳақидаги фикрлари ўрганилди.

Мониторинг якунида Омбудсманларнинг қўшма қабули ҳам ўтказилиб, маҳкумлар мурожаатлари тингланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати