Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
мониторинг
Шаҳрисабз
08 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Шаҳрисабз “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар учун интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Маҳкум соғлиғи туфайли ўталмаган жазо муддатидан озод қилинди
02 Авг
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 июль куни Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили томонидан Қўнғирот туманидаги 27-сон Манзил колониясига амалга оширилган мониторинг ташрифи давомида мазкур колониядан Қўнғирот туман Тиббиёт бирлашмасининг хирургия бўлимига ётқизилган маҳкум  Ж.Қ.нинг аҳволидан хабар олиб, унинг соғлиғида жиддий муаммолар борлиги боис, шу куннинг ўзида бемор Нукус шаҳридаги республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология тиббиёт марказига даволаниши учун ётқизилган эди.
Хивадаги ногиронлиги бўлган эркаклар “Мурувват” интернат уйидаги шароитлар ўрганилди
26 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан Хива “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйига мониторинг ташрифи амалга оширилди. 
Тошкентдаги Руҳий асаб-касалликлар диспенсерига мониторинг ташрифи амалга оширилди
24 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили Б.Машарипов томонидан жорий йилнинг 24 июль куни Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли 1-сон шаҳар Руҳий-асаб касалликлар диспансерига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Наманган колониясида 100 нафарга яқин маҳкум ва маҳбуслар касб-ҳунарга ўқитилди 
24 Июл
Хабарингиз бор, Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан “Ҳунарманд” уюшмасининг Наманган вилояти бошқармаси билан биргаликда вилоятдаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда.
Хоразмдаги Наркология марказида қандай камчиликлар аниқланди? 
23 Июл
Жорий йилнинг 23 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили О.Оллаёров Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилояти минтақавий филиалига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакили ҳам иштирок этди. 
Фуқаронинг Психоневрология диспансерига мажбурий жойлаштирилгани ҳақидаги хабар тасдиқланмади
23 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Aspekt24.uz интернет нашри муҳаррири бир фуқаро Андижон вилояти Психоневрология диспансерига мажбурий жойлаштирилганлиги юзасидан мурожаат қилди. Ушбу мурожаат назоратга олиниб, Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакилига ўрганиш учун юборилди.
Андижон “Саховат” интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширилди
20 Июл
2024 йилнинг 18 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Г.Абдувоҳидова Андижон “Саховат” интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармаси вакили ҳам иштирок этди.
Манзил колониядан Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмасига юборилган маҳкум ҳолидан хабар олинди
19 Июл
Жорий йилнинг 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий Қўнғирот туманидаги 27-сон манзил колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Омбудсман сўровига асосан Тахиатош туманидаги эскирган Наркология диспансери бошқа ҳудудга кўчирилди
16 Июл
Хабарингиз бор, жорий йил бошида ombudsman.uz сайтида “Қорақалпоғистондаги наркологик беморларга яратилган шароитлар амалда яхшиланмади – Омбудсман” сарлавҳаси остида хабар эълон қилинган эди. Унда Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили томонидан Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тахиатош тумани филиалида ўтказилган мониторинг ташрифларида у ерда сақланаётган беморларга яратилган шароитлар белгиланган талабларга жавоб бермаслиги қайд этилган. Хусусан, муассаса биноси тўлиқ капитал таъмирталаб ҳолда бўлиб, ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилмаганлиги ва беморларни очиқ ҳавода сайр қилиш майдони ҳам талаб даражасида эмаслиги, филиалнинг барча қаватларидаги ювиниш хоналарида иссиқ сув мавжуд эмаслиги, асбоб-ускуналарнинг яроқсиз ҳолатда эканлиги ва бошқа камчиликлар аниқланган.
Тошкентдаги мажбурий даволаш наркология шифохонасида қандай камчиликлар аниқланди?
12 Июл
2024 йилнинг 9 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили Б.Машарипов пойтахтимиздаги мажбурий даволаш наркология шифохонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Навоий вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
09 Июл
2024 йил 9 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда унинг ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари Навоий шаҳрида жойлашган 4-сон жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширишди.