Хусусан, мониторинг ташрифлари Самарқанд вилоятидаги 7-сон тергов ҳибсхонаси, 37-сон манзил-колония ҳамда Самарқанд шаҳар Ички ишлар бошқармасининг вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ўтказилди.
Мониторинг ташрифлари чоғида ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларнинг яшаш шароитлари, овқатланишни ташкил этиш ҳолати ҳамда тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятлари ўрганилди. Шунингдек, камералар ҳолати, видеокузатув тизимлари, шахсларни кўрикдан ўтказиш тартиблари, жумладан, муассасага қабул қилиш жараёнида амалга ошириладиган процессуал ҳаракатлар ҳамда тиббий хоналарнинг санитария-гигиена ҳолати ўрганилди.
Мониторинг жараёнида “Омбудсман қутилари” орқали келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилди, муассасаларда сайёр қабуллар ўтказилиб, маҳкум ва маҳбуслар мурожаатлари эшитилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати






