Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумаларга яратилган шарт-шароитлар доимий равишда мониторинг қилиб борилади, уларнинг мурожаатлари ўрганилади. Шу билан бирга, инсон қадрини улуғлаш тамойилидан келиб чиқиб, маҳкумаларнинг ижтимоий ва маънавий қўллаб-қувватланишига қаратилган шу каби тадбирлар ҳам мунтазам ташкил этиб келинмоқда.
Тадбир давомида маҳкумалар учун мусиқа ва маданий чиқишлар намойиш этилди. Бу каби маданий-маърифий тадбирлар муассасада сақланаётган шахслар учун ижобий руҳий муҳитни шакллантиришга, уларнинг ҳаётга бўлган ишончини мустаҳкамлашга ҳамда озодликка чиққанидан сўнг жамиятга мослашишга руҳлантиришга хизмат қилади.
Шунингдек, тадбир ташкилотчилари томонидан колония кутубхонасига 200 тадан ортиқ бадиий китоблар ҳамда ногиронлиги бор маҳкумаларга ногиронлик аравачалари ва юриш мосламалари берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






