Мониторинг ташрифлари давомида ёпиқ муассасаларнинг видеокузатув тизими, навбатчилик ҳужжатлари, тиббиёт хоналари ва дори-дармон билан таъминланганлик ҳамда санитария-гигиена ҳолатлар, иситиш тизимининг мавсумга тайёрлиги ва овқатлар сифати ва миқдори масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, сақланаётган шахслар билан холи ва жамоавий тарзда учрашувлар ўтказилди.
Хусусан, 11-сон тергов ҳибсхонасида Омбудсманнинг минтақавий вакили томонидан сайёр қабул ҳам ўтказилиб, маҳбуслар мурожаатлари ҳоли тарзда қабул қилинди.
Текширув жараёнларида аниқланган айрим камчиликлар бўйича таьсир чоралари шаклдаги хужжатлар киритилиши таьминланади.
Эслатиб ўтамиз, Омбудсман томонидан қийноқларни олдини олиш бўйича мониторинг ташрифлари якуни юзасидан тайёрланган таҳлилий маълумотлар, жумладан мониторинг жараёнида аниқланган камчиликлар Олий Мажлис палаталарига тақдим этилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)






