Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бир қатор вилоятлардаги ёпиқ муассасаларда навбатдаги мониторинг ташрифлари амалга оширилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Жиззах, Сирдарё, Навоий, Хоразм, Андижон, Бухоро, Наманган вилоятларидаги минтақавий вакиллари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ташрифлар доирасида Жиззах вилояти ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, Хоразм вилояти 11-сон тергов ҳибсхонаси, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия ва наркология хизматлари бўйича Хоразм вилояти филиали ва «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи, Андижон вилояти ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, Наманган вилояти 6-сон тергов ҳибсхонаси, ИИБ ЖХХ ЖТСБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, Бухоро вилоятидаги 4-сон тергов ҳибсхонаси, 17-сон жазони ижро этиш колонияси, ИИБ ЖХХ ЖТСБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, Навоий вилояти, 4-,11-сон жазони ижро этиш колонияси Қорақалпоғистон Республикаси 2-сон тергов ҳибсхонаси ҳамда Сирдарё вилояти 8-сон тергов ҳибсхонаси ва 40-сонли манзил-колониясидаги шароитлар ўрганилди.

Мониторинг жараёнида ёпиқ муассасалардаги яшаш шароити, озиқ-овқат таъминоти, тиббий хизмат кўрсатиш, меҳнатга жалб этиш, узоқ ва қисқа муддатли учрашувлар учун мўлжалланган хоналар ҳамда мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлаш масалалари ўрганилди. Шунингдек, камералар ва биноларнинг санитария ҳолати, видеокузатув тизимлари, адвокатлар ва терговчилар учун мўлжалланган хоналар кўздан кечирилди.

Наманган вилоятидаги 6-сон тергов ҳибсхонасида янги бино ишга туширилгани сабабли сиғим билан боғлиқ муаммолар бартараф этилгани аниқланди.

Навоий вилоятидаги 4-, 11-сон жазони ижро этиш колонияларидаги тиббиёт бўлимлари ўрганилганда маҳкумлар стационар ва амбулатор тартибида даволанаётган шахслар билан суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида тиббий хизмат, маҳкумларга бўлган муносабат палаталардаги ҳарорат, ҳамда санитария-гигиена талабларига амал қилиниши ҳолатлари ўрганилди.

Андижон вилояти ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасида аввалги мониторинг ташрифлари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилгани қайд этилди. Хусусан, муассасадаги кўрпа-тўшаклар янгиланиб, тоза чойшаб ва ёстиқ жилдлари билан таъминланган.

Шунингдек, Хоразм вилоятидаги 11-сон тергов ҳибсхонаси кутубхонасига бадиий адабиётлар совға қилинди.

Ушбу мониторинг ташрифлари давомида “Омбудсман қути”ларидаги мурожаатлар ўрганиш учун олиб кетилди. Колония ҳудудларида маҳкумлар билан умумий учрашувлар ўтказилиб, қабулга мурожаат қилган шахслар ҳамда айрим камераларда сақланаётган маҳкумлар билан якка тартибда суҳбатлар ташкил этилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати