Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
мониторинг
Омбудсман тавсиясига кўра, Бухородаги тергов ҳибсхонасида маҳкумлар учун узоқ муддатли учрашув хоналари ташкил этилди
06 Сен
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексининг 76-моддасига кўра, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга қисқа муддатли ва узоқ муддатли учрашув ҳуқуқи берилган. Амалдаги тартибга кўра, жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар йил давомида яқин қариндошлари билан 6 марта қисқа ва 6 марта узоқ муддатли учрашувлардан фойдаланишлари мумкин.
Сурхондарёдаги 41-сон манзил-колониясидаги маҳкумларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича тавсиялар берилди
29 Авг
2024 йилнинг 27 август куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили А.Артиков Шеробод туманида жойлашган 41-сон манзил-колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, хусусан, “Уста-ҳунарманд” уюшмаси ҳам иштирок этди.
Сирдарё вилоятидаги пенитенциар муассасалардаги шароитлар ўрганилди
27 Авг
Давлат раҳбарининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) қийноқларнинг олдини олиш мақсадида Жамоатчилик гуруҳлари билан биргаликда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга мониторинг ташрифларини амалга ошириш тизимини йўлга қўйиш белгиланган.
Сирдарёдаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкумлар Омбудсманга мурожаат юборишди
27 Авг
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Алимов  Ҳовос туманида жойлашган 8-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Қўқон шаҳар ногиронлиги бўлган эркаклар учун “Мурувват” интернат уйидаги шароитлар ўрганилди
23 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили А.Камилов Қўқон шаҳар ногиронлиги бўлган эркаклар учун “Мурувват” интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши вакили ҳам иштирок этди.
Сурхондарёдаги Вилоят Руҳий-асаб касалликлари шифохонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди 
22 Авг
2024 йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили А.Артиков Вилоят Руҳий-асаб касалликлари шифохонасига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда Сурхондарё вилояти Нуроний жамғармаси раиси ўринбосари Т.Бердиев ҳам иштирок этди.
Тошкент вилоятидаги колонияда сақланаётган маҳкумларнинг мурожаатлари юзасидан мониторинг ташрифи амалга оширилди
21 Авг
Куни кеча Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, Омбудсман Котибияти ходимлари ҳамда Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Тошкент вилоятида жойлашган 7-сонли Жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Тошкентдаги 51-сон манзил-колониясига мониторинг ташрифи амалга оширилди
20 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили Б.Машарипов 2024 йил 20 август куни Яшнобод туманида жойлашган 51-сон манзил-колониясига мониторинг  ташрифини амалга оширди.
Хоразм вилоятидаги Руҳий асаб-касалликлари диспансерига мониторинг ташрифи амалга оширилди
19 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Омбудсман ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳи аъзолари ҳамкорлигида Хоразм вилояти Руҳий асаб-касалликлари диспансерига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Андижон вилояти Психоневрология диспансеридаги шароитлар ўрганилди
14 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Андижон вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда Омбудсман ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан жорий йилнинг 14 август куни Андижон вилояти Психоневрология диспансерига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Намангандаги
14 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Наманган вилояти Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказининг “Кексалар боғи”да яшовчи нуронийлар ҳолидан хабар олди.
Бухородаги 4-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар мурожаатлари қабул қилинди
10 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили А.Хусейнова Бухоро шаҳрида жойлашган 4-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.