Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарёдаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди
2026 йил 17 март куни Сирдарё вилоятидаги 8-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрикка невропатолог, терапевт, психиатр, акушер-гинеколог, кардиолог ҳамда стоматолог мутахассислари жалб этилди. Унда жами 96 нафар шахс тиббий кўрикдан ўтказилди. 
Кўрик натижаларига кўра, маҳкум ва маҳбуслар орасида ўткир ёки юқумли касалликлар аниқланмади. Шу билан бирга, мутахассислар томонидан ҳар бир шахсга соғлом турмуш тарзи, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш ҳамда мавжуд касалликларнинг олдини олиш бўйича индивидуал тавсиялар берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати