Тиббий кўрикка невропатолог, ЛОР, эндокринолог, кардиолог, хирург, гинеколог ва окулист шифокорлари жалб этилди. Шунингдек, замонавий диагностика усуллари асосида УТТ, ЭКГ ҳамда лаборатория текширувлари ҳам амалга оширилди.
Кўрик давомида жами 361 нафар шахс тиббий текширувдан ўтказилди. Натижада 144 нафар сақланаётган шахсга амбулатор даволаниш учун қўшимча дори-дармонлар тавсия этилди. Шунингдек, 5 нафар шахсга қўшимча текширувлар, яна 5 нафарига эса режали даволаниш белгиланди.
Тадбир доирасида Омбудсманнинг минтақавий вакили томонидан ҳибсхонада сақланаётган шахслар билан бевосита мулоқот ҳам ўтказилди. Улардаги мавжуд масалалар ўрганилиб, мурожаатлари қабул қилинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






