Тиббий кўрикка ЛОР, невропатолог, окулист ва жарроҳ шифокорлари жалб этилди. Шунингдек, қўшимча текширув усулларидан ЭКГ текширувлари ҳам амалга оширилди.
Кўрик давомида жами 150 нафар шахс тиббий текширувдан ўтказилди. Натижада 61 нафар шахсда турли хил сурункали касалликлар аниқланиб, шифокор томонидан керакли тавсия ва муолажалар берилди.
Тадбир доирасида Омбудсман минтақавий вакили 24 нафар маҳкум билан жамоавий учрашув ўтказди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






