Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Навоийда маҳкумлар ҳуқуқларининг таъминланиши юзасидан ўрганиш ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси билан биргаликда Навоий вилоятидаги 4-сон жазони ижро этиш колониясида ўрганишлар олиб борилди.

Ташриф давомида маҳкумларни сақлаш шароитлари, қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳамда қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз муомала ҳолатларининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ўрганилди.

Жумладан, маҳкумларнинг яқинлари билан учрашиш ва телефон орқали мулоқот қилиш, тиббий ёрдам олиш, китобхонлик ва электрон кутубхона имкониятларидан фойдаланиш ҳуқуқларининг таъминланишига эътибор қаратилди. Шунингдек, меҳнат қонунчилигига риоя этилиши ва маҳкумлар учун хавфсиз меҳнат шароитлари яратилганлиги кўриб чиқилди.

Мониторингда маҳкумларнинг касб-ҳунар ва рақамли таълим олиш имкониятлари ҳамда ёшларнинг ижтимоий реабилитациясига қаратилган «Иккинчи имкон» миллий лойиҳасининг амалга оширилиши ўрганилди. Хавфсиз интернет муҳити ва замонавий ахборот технологиялари инфратузилмасини яратиш борасидаги ишлар билан ҳам танишилди.

Ишчи гуруҳ аъзоларига муассасани рақамлаштириш, қўриқлаш воситалари ва сигнализация тизимлари ҳамда сунъий интеллект имкониятларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Маҳкумларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлаш доирасида муассасадаги «Омбудсман қутиси»нинг ҳолати ва дахлсизлиги ҳам ўрганилди.

Мониторинг ташрифлари натижалари асосида маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати