Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
хабар
Омбудсман ходимлари учун инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш бўйича тренинг ўтказилди
25 Авг
2026 йилнинг 24–25 август кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ходимлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учун “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш” мавзусида икки кунлик тренинг ўтказилди.
Конституциявий судда хорижий давлатлар Омбудсманлари билан учрашув бўлиб ўтди
21 Авг
21 август куни Конституциявий судда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан ўтказилган “Рақамли трансформация шароитида инсон ҳуқуқлари: замонавий ёндашувлар” мавзусидаги халқаро конференциянинг хорижий иштирокчилари 17 давлат (Греция, Италия, Қатар, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон, Малайзия, Миср, Озарбайжон, Покистон, Россия, Словакия, Таиланд, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Уммон ва Ҳиндистон вакиллари) Омбудсманлари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Халқаро конференция иштирокчилари Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ташриф буюришди
21 Авг
“Рақамли трансформация шароитида инсон ҳуқуқлари: замонавий ёндашувлар” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий давлатлар Омбудсманлари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб, Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигида фракция раҳбарлари ва қўмита раислари билан учрашишди.
Халқаро конференция иштирокчилари Олий Мажлис Сенатига ташриф буюришди
21 Авг
“Рақамли трансформация шароитида инсон ҳуқуқлари: замонавий ёндашувлар” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий давлатлар Омбудсманлари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари Олий Мажлис Сенатида бўлиб, Сенат Раиси Танзила Нарбаева билан учрашдилар.
Халқаро конференция доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилди
21 Авг
“Рақамли трансформация шароитида инсон ҳуқуқлари: замонавий ёндашувлар” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди.
Рақамли трансформация шароитида инсон ҳуқуқлари: Тошкентда халқаро конференция ўтказилди
20 Авг
2026 йилнинг 20 август куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан “Рақамли трансформация шароитида инсон ҳуқуқлари: замонавий ёндашувлар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Тадбир БМТ Тараққиёт дастури, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамда Конрад Аденауэр жамғармаси ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Қарорлар қабул қилишда аёллар етакчилиги: миллий ва хорижий лидер аёллар бир даврада
20 Авг
2026 йилнинг 20 август куни Тошкент шаҳрида “Қарорлар қабул қилиш жараёнида аёллар етакчилиги” мавзусида нонушта мулоқоти (Breakfast Dialogue) бўлиб ўтди. нда парламент, давлат органлари ва ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритаётган аёллар, шунингдек, Қатар, Озарбайжон, Қирғиз Республикаси, Покистон, Тожикистон, Миср, Малайзия, Туркия ва Уммондан ташриф буюрган Омбудсманлар, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар раҳбарлари ва вакиллари ҳамда БМТ тузилмалари вакиллари иштирок этди.
Омбудсман талабномаларини кўриб чиқмаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
09 Авг
Олий Мажлис Сенатининг 18-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.
Ҳудудларда одам савдоси ва ноқонуний миграциянинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказилди
30 Июл
30 июль — Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан Омбудсманнинг минтақавий вакиллари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Хоразм вилоятларида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида аҳоли ҳамда ёшларнинг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказилди.
Ўзбекистон ва Финляндия инсон ҳуқуқлари миллий институтлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
29 Июл
2026 йилнинг 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Финляндия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Йоханна Мария Огрен билан учрашди.
Марказий тергов ҳибсхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди
29 Июл
2026 йилнинг 28 июль куни Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти тасарруфидаги Марказий тергов ҳибсхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ҳам иштирок этди.
Ҳудудларда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳолати маҳаллий Кенгашлар сессияларида муҳокама қилинди
25 Июл
Халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари Кенгашлари сессияларида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг тегишли минтақавий вакиллари томонидан ҳудудларда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳолати юзасидан маърузалар тақдим этилди.