Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Самарқандда "Тенглик ва ҳурмат" платформаси доирасида пробация назоратидаги 15 нафар шахс билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026 йил 9 ноябрь куни Самарқанд вилоятида “Тенглик ва ҳурмат” лойиҳаси доирасида хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ташкил этилди.

Унда Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили, жоме масжиди имом-хатиби, Самарқанд шаҳар Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими вакиллари ҳамда пробация назоратида турган 15 нафар шахс иштирок этди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад пробация назоратидаги шахслар ўртасида хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, оилавий муносабатларда ўзаро ҳурмат ва масъулият тамойилларини мустаҳкамлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг такрор содир этилишига йўл қўймасликдан иборат эди.

Очиқ мулоқот давомида 15 нафар иштирокчига зўравонликнинг инсон шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқларига етказадиган салбий оқибатлари, оилавий низоларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш, муаммоларни зўравонликсиз ҳал этиш ҳамда қонунчилик талабларига риоя қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, зўравонликка нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва ўз хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликни ҳис қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Таъкидлаш жоизки, зўравонликнинг олдини олиш ва унга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш нафақат масъул идоралар, балки бутун жамиятнинг умумий вазифасидир. Бунда профилактик тушунтириш ишлари, ҳуқуқий тарғибот ва идоралараро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати