Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Фракциялар йиғилишларида Омбудсман фаолиятига оид қонун лойиҳаси моддама-модда кўриб чиқилди
09 Сен
2024 йилнинг 9 сентябрь куни куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциялари йиғилишларида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
Қорақалпоғистондаги Махсус қабулхонада қандай камчиликлар аниқланди?
09 Сен
2024 йилнинг 5 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Ж.Шлымбетов Элликқалъа туманидаги Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги хизмати, Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Махсус қабулхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда “Юксалиш” умумиллий ҳаракати ҳамда “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари ҳам иштирок этди.
Ногиронлиги бўлган шахс мурожаати ижобий ҳал этилди
07 Сен
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Нукус шаҳрида яшовчи 2-гуруҳ гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаро Ж.К. унга солиқ идоралари томонидан солиқ имтиёзи қўлланилмагани бўйича шикоят қилди.
Омбудсман тавсиясига кўра, Бухородаги тергов ҳибсхонасида маҳкумлар учун узоқ муддатли учрашув хоналари ташкил этилди
06 Сен
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексининг 76-моддасига кўра, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга қисқа муддатли ва узоқ муддатли учрашув ҳуқуқи берилган. Амалдаги тартибга кўра, жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар йил давомида яқин қариндошлари билан 6 марта қисқа ва 6 марта узоқ муддатли учрашувлардан фойдаланишлари мумкин.
Инсон ҳуқуқларини таъминлашда гиёҳвандликка қарши кураш: халқаро ҳамкорлик ва яхлит ёндашув
05 Сен
Жорий йилнинг 4 сентябрь куни БМТ бош-штаб квартирасида  Россия, Хитой, Ўзбекистон, Миср, Покистон, Сингапур доимий ваколатхоналари ҳамда БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорлигида инсон ҳуқуқларини таъминлашда гиёҳвандликка қарши курашиш, гиёҳвандлик муаммосини ҳал этиш ва унга қарши курашишда ягона ва яхлит ёндашувга бағишланган махсус тадбир ташкил этилди.
Ўта хавфли рецидивистни тергов ҳибсхонасига тез-тез чақирилаётгани ҳақидаги хабар бўйича Омбудсманнинг қўшимча расмий муносабати
04 Сен
2024 йилнинг 30 июль куни ўта хавфли рецидивистни тергов ҳибсхонасига тез-тез чақирилаётгани ҳақидаги хабар Омбудсман томонидан ўрганилаётгани бўйича Омбудсман расмий муносабати эълон қилинган эди.
Омбудсман БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) Ижрочи директори ўринбосари билан учрашди
03 Сен
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ҳизмат сафари доирасида Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонасида уюштирилган қатор тадбир ва муҳим учрашувларда иштирок этмоқда.
Омбудсман БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Нью-Йоркдаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашди
31 Авг
Жорий йилнинг 30 август куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Феруза Эшматова БМТ Бош котибининг инсон ҳуқуқлари бўйича ёрдамчиси, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Нью-Йоркдаги ваколатхонаси раҳбари Илсе Брандс Керис билан учрашди.
Фарзандини мактабга қабул қилинишида муаммога учраган маҳкума Омбудсманга мурожаат қилди
31 Авг
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Джураевга маҳкума А.Н. фарзандининг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашда қийинчиликка учраётгани бўйича мурожаат қилди.