Очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида ҳам сўз юритилди. Ёшларнинг сифатли таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, тадбиркорлик билан шуғулланиши, замонавий билим ва кўникмаларини ривожлантириши учун яратилаётган шароитларга эътибор қаратилди.
Шунингдек, Омбудсман институтининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги ўрни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш механизмлари ҳамда хориждаги ватандошлар билан мулоқотни мустаҳкамлаш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Учрашув самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






