Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Касб касаллиги ва компенсация
13 Июн
Омбудсман тақдимномасига кўра касб касаллигига учраган 11 нафар фуқарога 1,5 млрд сўмдан ортиқ суғурта товони тўлаб берилди
Наманганда маҳкумлар Омбудсман минтақавий вакилининг ташаббуси билан  метал буюмларни қайта ишлаш бўйича касб-ҳунарга  ўқитилди.
12 Июн
Навбатдаги ўқув курси маҳкумлар қизиқишларига кўра ёғоч ўймакорлиги бўйича ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
 Навоийдаги 11-сонли жазони ижро этиш колониясида маҳкумлар қандай шароитларда сақланмоқда?
12 Июн
Жорий йилнинг 8 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Джураев 11-сон жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Омбудсман Халқаро Республика институтининг (IRI) Евроосиё бўйича катта директори билан учрашди 
12 Июн
2023 йилнинг 8 июн куни Тошкентда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова ҳамда Халқаро Республика институти (IRI) нинг Евроосиё бўйича катта директори Стивен Никс ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Омбудсман мурожаатидан сўнг давлат ижрочисига нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилган
12 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Тошкент шаҳридан фуқаро аёл Н.М. мурожаат қилиб, ундан жиззахлик фуқаро А.Б. 43,4 млн сўм қарздорлигини, қарздорнинг ундирувга қаратилиши мумкин бўлган машинаси бўлишига қарамай ҳали ҳануз давлат ижрочилари томонидан қарз ундирилмаётгани бўйича мурожаат қилди.
Омбудсманнинг Бухородаги минтақавий вакили маҳкум ва маҳбуслар мурожаатларини ўрганмоқда
12 Июн
Жорий йилнинг 7 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Хусейнова Қоровулбозор туманидаги 17-сон ЖИЭКда сақланаётган маҳкум Ш.Д.нинг мурожаати бўйича мониторинг ташрифини амалга оширди.
“ОМБУДСМАН ҚУТИСИ”даги мурожаат изидан
09 Июн
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги 21-сон Жазони ижро этиш колониясида жойлаштирилган “Омбудсман қутиси” орқали келиб тушган маҳкума Ф.Ж.нинг фарзандларига моддий ёрдам ажратилишида амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаати Омбудсманнинг Бухоро вилояти минтақавий вакили томонидан ҳудудий мансублиги туфайли  ўрганиб чиқилди. Маҳкума ўз мурожаатида қилган жиноятидан қаттиқ пушаймонда эканлигини билдириб, содир этган жинояти учун барчадан кечирим сўраган. Унинг вояга етмаган болалари (9 ёш ва 2 ёш) ва ногирон онаси моддий жиҳатдан жуда қийналаётганлигини билдириб, уларни моддий қўллаб-қувватлашда амалий ёрдам сўраган.  
Қийноқ ҳолати бўйича Омбудсман муносабати
07 Июн
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали суриштирув ва тергов жараёнларида ёки жазони ижро этиш муассасаларида фуқароларга жисмоний ва руҳий босим ўтказиш, қийноққа солишга оид қатор хабарлар тарқалиб, кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Жиззахда “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди
06 Июн
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонуннинг 20 прим 2 моддасида Вакил фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва халқаро шартномалари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ҳамда нормалари тўғрисидаги билими ва хабардорлигини ошириш чора-тадбирларини кўриши белгиланган.