Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Иш стажи архив ҳужжатларида сақланмаган фуқаролар ҳуқуқи қай тартибда таъминланади?
Фуқаро О.П. пенсия ёшига етган, лекин пенсия тайинлаш бўйича ёзган аризасини кўриб чиқиш жараёнида унинг 12 йил давомида хусусий корхонада сувоқчи-бўёқчи бўлиб ишлаган йилларини тасдиқловчи ҳужжатлар архивда сақланмагани сабабли ҳисобга олинмаган.

Шундан сўнг, фуқаро Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га мурожаат қилиб, ижтимоий ҳуқуқларининг тикланишида ёрдам сўради.

Мазкур мурожаат назоратга олиниб, ҳолат Омбудсманнинг Жиззах вилоятидаги вакили томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва ишга алоқадор ҳужжатлари кўздан кечирилди. 

Тўпланган маълумотлар асосида Жиззах туманлараро маъмурий судига даъво аризаси киритилиши таъминланди.

Суд даъво аризани тўлиқ қаноатлантирди ва фуқаро О.П.нинг ҳисобга олинмаган иш стажи бўйича пенсия тайинлаш мажбурияти Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Жиззах шаҳар бўлимига юклатилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати